Мўъжаз кутубхонанинг дастлабкиси Янгийўлнинг Қўшёғоч қишлоғи марказига ўрнатилди

Энди унинг ичини китоблар билан тўлдириш керак эди. Бунинг учун биз Расул Кушербаев туғилиб, вояга етган ота уйига йўл олдик.
Депутат билан суҳбатлашиб кетдик.
– Янгийўлликлар табиатан меҳнаткаш. Томорқадан унумли фойдаланишнинг ҳадисини олган. Улар асосан кўкат етиштиради. Ҳозир кўрасиз, бизнинг ҳовлида ҳам кўкатлар сероб. Дам олиш кунлари оиламиз билан келиб, ҳовлимиздаги иссиқхонада ишлаймиз, – дейди Р.Кушербаев.
Айтишларича, туманда биронта ҳам банк йўқ эмиш. Банк хизматидан фойдаланиш учун аҳоли Янгийўл шаҳрига қатнайди.
Депутатнинг фикрича, ҳудудга кўп қаватли уйлар қуриш вақти келган. ”Сувоқава” корхонаси фаолияти ҳам қониқарсиз. Сувни қайта ишлаб, тозалаш тизими маънан эскирган. Бундан ташқари, канализация трубаларини алмаштириш керак.
Расул Кушербаев бу масалалар юзасидан Бош Вазирга мурожаат қилибди. Тез орада барча муаммо бартараф этилишига ишонмоқда.
46efeb76-2ef8-4f43-9d17-468fbc9072f0.jpg
Қўшёғоч қишлоғида депутатнинг саъй-ҳаракати билан машина серқатнов асосий йўлга светофор ўрнатилгани гувоҳи бўлдик. Нафақат бу, балки туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам депутат аралашуви билан эндиликда светофорлар ишлаб турибди.
Биз депутатнинг ота ҳовлисидаги шахсий кутубхонасидан қишлоқ марказига ўрнатилган мўъжаз кутубхона учун китобларни олдик. Уларни жойлаштириб, кейинги манзил сари йўлга тушдик.
Навбатда бизни Янгийўл шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида фуқаролар билан учрашув кутмоқда.
Хуршид Қодиров, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan