Шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик

Корея Республикасининг “Dongil Construction” компанияси президенти Ko Жаи Ил бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Наманган вилоятида бўлди.
Вилоят ҳокимлигида Кореянинг нуфузли қурилиш-лойиҳалаш компаниялари раҳбар ва мутахассисларидан иборат делегация аъзолари билан ўтган учрашувда мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкамланиб бораётган савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва очилаётган янги имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
2.jpg
– Мамлакатимизда халқ фаровонлигини ошириш йўлида улкан ишлар қилиняпти, – деди вилоят ҳокими Х.Бозоров. – Хусусан, вилоятимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида қурилиш кўлами кенгайди. Наманган шаҳрининг бош режасини қайта ишлаб, шу асосда вилоят марказини тубдан қайта қуриш, “Namangan сity” лойиҳасини амалга ошириш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада биз, албатта, жаҳоннинг илғор тажрибаларидан фойдаланамиз ва етакчи компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
10.jpg
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга катта эътибор қаратаётгани бизни Ўзбекистон билан ҳамкорликка ундамоқда, – деди Ko Жаи Ил. – Биз ўн тўрт йилдан буён Қозоғистонда катта лойиҳаларни амалга ошириб келаяпмиз ва юртингиздаги ўзгаришларни кўриб, бу ерда ҳам ҳамкорлик қилишга қарор қилдик. Нафақат уй-жой, балки катта ҳажмдаги мураккаб муҳандислик иншоотларини қуриш бўйича катта тажрибага эгамиз. Ўзаро келишувга эришсак, Наманганда шаҳарсозликни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишдан мамнун бўламиз.
1.jpg
Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғидаги бунёдкорлик ишлари, Юксалиш маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши жараёни, “Namangan сity” лойиҳаси билан танишди.

 

Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan