Нон ва мош орасига яширилган кумуш тақинчоқлар

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, божхона чегараси орқали республикага кириб келаётган йўловчилар томонидан қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлмаган товарларни тўловларсиз олиб ўтишлари мумкин. Фақатгина жисмоний шахслар ёнидаги товар-моддий бойликларни тўғри декларациялаб беришса, кифоя.
Аммо, айрим шахслар томонидан мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош қилди.
Фуқаро А.Х.нинг қўл юклари орасидаги нон ва идишга солинган мош ичига яшириб қўйилган салкам 72 грамм оғирликдаги кумуш тақинчоқларни олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. ​​

 

ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan