Мактаб ўқитувчилари қандай ҳужжатларни юритиши керак?

Ўқитувчи конспектларни электрон шаклда ёзиш мумкинми?
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинган.
Унга кўра:
– Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
– Синф журнали;
– Йиллик тақвим-мавзуий режa;
– Кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари.
– Йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни электрон шаклда юритилишига ҳам йўл қўйилади.
Ўқитувчилар бундан ташқари ҳеч қандай ортиқча ҳужжат юритишга мажбур эмас.

 

Б.Мелиқулова, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan