Аёлларни фоҳишаликка йўллаётган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, ИИВ тезкор гуруҳи Тошкент халқаро аэропортида Истанбулга учаётган 2 аёлни қўлга олган.
Айтилишича, бу аёлларни “шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун“ юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси ҳам “ашёвий далиллар билан“ қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ва сўроқлар натижасида аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари Истамбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб олган. Улар Истанбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишади.
Маълум бўлишича, қўлга олинган аёллар – 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М.га нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Суриштирув ишлари бошланган.

 

ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan