Ниагара шаршараси қисман музлаб қолди

АҚШнинг ўрта ғарбини қамраб олган қишки бўронлар энди мамлакатнинг шимоли-шарқи томон йўналиб, ушбу ҳудудда совуқ ҳарорат ўрнатилишига сабаб бўлди. Совуқ ҳаво Ниагара шаршарасининг шарқироқ сувларининг музлашига олиб келди.

“Шунчалик совуқки, Ниагара шаршарасининг бир қисми музлаб қолди. Сайёҳлар улуғвор манзаралардан ҳайратдалар”, деб маълум қилган CNN телеканали.

Шаршарага Канада томонидан ташриф буюрган Instagram’даги фойдаланувчилардан бири Инге Грут қуёш шаршара устида бор-йўғи 15 дақиқага чиққанини ёзган. Аёлнинг айтишича, ҳарорат 25 даража совуқ бўлган.

2018 йил қишида ҳам шаршара музлаб қолган. Ўшанда шаршара ҳудудидаги ҳарорат меъёрдагидан 20 даража совуқ бўлган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan