Тошкентдаги иккита кўча вақтинчалик ёпилади

12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги иккита кўча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани Чингиз Айтматов (эски Бодомзор йўли) кўчаси ва Осиё кўчалари 12 декабрь куни 10:00 дан 13:00 га қадар ёпилади.

«Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan