Жаҳон термаси сафида Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди

Кеча тунда Россия пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича Россия терма жамоаси Жаҳон терма жамоаси юлдузларига қарши баҳс олиб борди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон терма жамоаси сафида ўзбекистонлик уч нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди.
Уч дақиқадан беш раунд ўтган беллашувларда Олимпия ўйинлари ғолиби 52 килограммгача вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Тамир Галановни очколар ҳисобида доғда қолдирди. Афсуски, Икболжон Холдоров тенг курашлар остида кечган жангда Шахабас Маҳмудовга имкониятни бой бериб қўйди. Ўта оғир вазн тоифасида рингга чиққан Лазизбек Муллажонов ҳам мезбон боксчи Иван Верясовга мағлуб бўлди.
Шунингдек, жаҳон терма жамоаси таркибида кубалик Осли Иглесиас Эстрада ўз вазн тоифасида Глеб Бакшидан устун келди. Қолган барча вазнларда россиялик чарм қўлқоп усталари зафар қучди.
Шу тариқа Россия терма жамоаси ўз ринггида – жаҳон терма жамоасини 6:2 ҳисобида таслим қилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan