Мартен Фурканд яна ғолиб бўлди

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги илк босқичида аёллар ва эркаклар ўртасида шахсий пойга бўйича ғолиблар номи аниқ бўлди.
Аёллар ўртасида 15 километр масофага ўтган баҳсларда украиналик Юлия Жима маррага 43 дақиқа 06.6 сонияда етиб келиб биринчи поғонадан жой олди. Ғолибдан +5.9 сония ортда қолган польшалик Моника Хойниш иккинчи поғонадан жой олган бўлса, чехиялик Маркета Давидова кучли учликни якунлади.
Эркаклар ўртасида 20 километр масофага ўтган шахсий пойгада кутилганидек амалдаги чемпион франциялик Мартен Фуркад ғолиб бўлди. Германиялик Йоханнес Кюн ғолибдан +4.2 сония ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Австриялик Симон Эдер эса мррага учинчи бўлиб етиб келди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan