Adidas “Барселона” футболчиси билан судлашмоқчи

Жаҳонга машҳур Adidas бренди “Барселона” футболчиси билан шартнома шартларини бажармаганлиги учун товон пули талаб қилмоқда.
2013-йилда ярим ҳимоячи Рафинья Алькантара ҳамда Adidas компанияси ўртасида шартнома имзоланади. Унга кўра, футболчи беш йил давомида ўйинларда немис фирмаси бутсиларидан фойдаланиши ва ушбу битим шу ёзда ниҳоясига етиши режалаштирилган эди. Келишув бандларига кўра, Adidas шартномани яна беш йилга узайтириш бўйича таклиф билан чиқиш ҳуқуқига ҳам эга эди. Шундай бўлди. Немислар футболчига янги шартнома билан чиқишди. Аммо Алькантара бу сўровга жавоб бермай, Mizuno фирмаси бутсиларидан фойдаланишга ўтди. Ўз навбатида бу ҳаракатлардан компания норози бўлган.
Adidas футболчининг устидан судга шикоят қилган. Фирма 25 ёшли футболчидан 90 минг фунт стерлинг миқдорида жарима талаб қилмоқда.

 

ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan