67 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган шахс аниқланди

Бухоро туманида 3 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс “Хонобод” МФЙда яшовчи А.И.нинг уйига дераза ойнаси орқали кириб, хонасидаги шкафидан умумий қиймати 67 млн 300 минг сўм бўлган 16 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Галаосиё шаҳри Галаосиё кўчасида яшовчи М.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan