“Сити”дан навбатдаги ғалаба, бугун “МЮ” – “Арсенал” тўқнашуви

Англия Премьер-лигасида 15-тур ўйинлари старт олди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” клуби сафарда “Уотфорд”ни қийинчилик билан 2-1 ҳисобида мағлуб этди. Шаҳарликлар сафида Лерой Сане ҳисобни очган бўлса, Рияд Махрез орадаги фарқни оширди. Ўйин охирларида мезбонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо бошқасига уларнинг қурби етмади. Шу тариқа “Сити”нинг АПЛдаги ғалабали серияси еттита ўйинга етди.
Кеча бўлиб ўтган қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Борнмут” – “Хаддерсфилд” – 2:1
“Брайтон” – “Кристал Пэлас” – 3:1
“Вест Хэм” – “Кардифф Сити” – 3:1
Турнинг марказий учрашуви бугун Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan