Ёш мерганлар пневматик милтиқ ва пистолетлардан фойдаланди

Наманганда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилигининг IV босқич мусобақаси бўлиб ўтди.
 
1.jpg
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги Наманган автомобиль мактабининг ўқ отиш спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақада 150 нафар ёш спортчи қатнашди. Унда пневматик милтиқ ва пистолетларнинг ҳар қандай туридан фойдаланилди.
Умумжамоа ҳисобида Наманган автомобиль мактаби ғолиб бўлди. Вилоят техник ва амалий спорт турлари мактаби жамоаси иккинчи ва Косонсой тумани ўқув-спорт техника клуби спортчилари учинчи ўринни эгаллади.
6.jpg
9.jpg
16.jpg

 

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan