Тожикистонлик дзюдочи Гонгконгдаги Осиё кубогида олтин медални қўлга киритди

ДУШАНБЕ – Тожикистонлик дзюдочи Сомон Маҳмадбеков Гонгконгдаги Осиё кубоги мусобақаси финалида япониялик Даичий Танака билан беллашиб, рақибини мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Тожикистон дзюдо федерациясига таянган ҳолда хабар берилди.

Тожикистон жамоасидаги яна бир спортчи – Хайёмиддин Жабборов эса бронза медали соҳиби бўлди.

Ҳар иккала спортчи ҳам 73 кг вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Ҳайёмиддин Жабборов Себтиан Янгшеҳа (Индонезия), Чун Син Чуя (Гонгконг) ва Ҳадбаатар Наранкҳу (Мўғулистон)ни мағлубиятга учратди. Ярим финалда тожикистонлик спортчи Даичи Танака (Япония)га мағлуб бўлди. Жабборов учинчи ўрин учун филиппинлик Кеисей Наканони билан беллашиб, ғалаба қозонди ва бронза медални қўлга киритди.

Гонконг шаҳрида ташкил этилан мазкур беллашувларда 29 та давлатдан 200 дан зиёд дзюдочилар қатнашди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan