КОРРУПЦИЯ-НАФС ҚУТҚУСИ

КОРРУПЦИЯ-НАФС ҚУТҚУСИ

Халқимиз кўп дийдаси тўқ,айниқса,бировнинг ҳақидан,бошқанинг ғаразли ҳадясидан ҳазар қиладиган,ҳаттоки,жирканадиган халқ.Азалдан шундай бўлган.Бироқ,сўнгги пайтларда “пора”, “коррупция”деган атамаларни тез-тез қўллаяпмизки,бу асрий қадриятларимизга путур етаётганидан дарак эмасмикан?Аслида, инсоният тарихида илк давлатчилик шакллангандан буён жамиятни ичидан емирадиган ижтимоий иллат-коррупция мавжуд.Глобаллашув жараёнида унинг бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи тури пайдо бўлди.Коррупция демократия ва қонун  устуворлиги асосларига путур етказадиган,инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келадиган,иқтисодиётни издан чиқарадиган,жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб берадиган таҳликали тизим сифатида тан олинди.

ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МУҲИМ ШАРТИ

Коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмайди.Фуқароларнинг фаоллиги,ижтимоий ҳодисаларга дахлдорлиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши бундай жирканч жиноятга қарши курашишнинг муҳим шарти бўлиб қолади.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат-бу коррупция балосидир”,-дея таъкидлаб ўтганди.

Хўш,коррупциянинг туб илдизи қаерга бориб тақалади? Қандай омиллар бу иллатнинг тобора чуқур илдиз отишига имкон яратмоқда?Унга қандай қилиб барҳам бериш мумкин?

Бу саволларга аниқ ва қатъий жавоб топиш борасида кўп ишлар қилинди.Коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва пайини қирқиш бўйича мутахассислар,турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан изчил тадқиқотлар ўтказилди.Алоҳида рейтинглар уюштирилиб,муҳим рақам ва далиллар қайд этилган жадваллар яратилди.Ҳатто бу иллатнинг хилма-хил кўринишдаги формулалари ишлаб чиқилган.

Таажжуб,унда нега ҳануз ижобий натижага эришилмаяпти? Нега коррупцияга қарши курашишда барча миллатлару элатлар корига ярайдиган ягона ечим топилмаяпти?

             

 

НАФС ДОЯЛИК ҚИЛАДИ

Коррупция замирида мўмай даромад орттиришдек ғараз мақсад ётади.Унга нафс деган бало доялик қилади.Нафснинг ҳакалак отишига эса кўпинча давлат хизматчиларининг ойлик маоши пастлиги сабаб бўлади.Чунки, улар оладиган маош айрим ҳолларда ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга етмайди.Шу боис,бой тажрибага эга ходим маоши кам лавозимда ишлашни хушламайди.Зеро,унинг олдида икки йўлдан бирини танлаш,аниқроғи,ё ҳозирги ишини давом эттириб коррупцияга қўл уриш ёки иш жойини ўзгартириш,кўп меҳнат ҳақи ваъда қилаётган хусусий секторга ўтиб кетиш муаммоси пайдо бўлади.Иккинчи ҳолатда давлат органлари юқори малакали ва билимли мутахассислардан айрилади,охир-оқибат уларда кадрлар етишмовчилиги вужудга келади.Шу ўринда сиз “Ойлик маошни ошириш билан коррупцияни бартараф этиш мумкинми ?”деб сўрашингиз эҳтимолдан холи эмас.Бизнинг жавобимиз ҳам тайёр:йўқ,бу усул кутилган самарани бермайди.Чунки, эндиликда коррупция дунё бўйлаб кенг қулоч ёйган.Амалдорларнинг буниси бўлмаса,униси барибир шу ишга қўл уради,улар текин пул ва бойлик орттириш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдилар.

 

 

  ЗАРАРНИ КИМ КЎРАДИ?

Дарвоқе,порахўрлик коррупция жиноятнинг асосий тури ҳисобланади.уни икки ёки ундан ортиқ шахснинг пора олиш ва бериш билан боғлиқ ғайриҳуқуқий конфиденциал битими деб таърифлаш мумкин.бу келишувдан иккала томон,шунингдек.воситачилик қилганлар манфаатдор бўлади,лекин жамият ва давлат зарар кўради.Шунинг учун ҳам бизда порага дахлдор бир нечта коррупциявий қилмиш учун жиноий жазо белгиланган.Қолаверса,коррупцияга қарши кураш бўйича тегишли қонун хужжатлари ва давлат дастури қабул қилинган.Бироқ давлат дастури ижроси таҳлили айрим вазирлик ва идоралар бу ишга етарли даражада масъулият билан ёндашмаётганини,белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол қатнашмаётганини кўрсатди.Устига-устак,коррупцияга қарши курашиш мавзусига доир ўқув-методик ва илмий адабиётлар яратилмаган,соҳада ўқув машғулотлари тизимли йўлга қўйилмаган.Шу боис,эндиликда давлат органлари мутахассислари ва таълим муассасалари ўқитувчиларини ўқитиш,малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларига коррупцияга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув машғулотларини киритиш назарда тутилди.Давлат органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этишга эътибор кучайтирилди,вазирлик-идораларнинг идоравий ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.оррупцияга халқаро миқёсида ҳам ижтимоий хавфли иллат деб баҳоланади.Унинг энг хунук оқибатларидан бири халқнинг давлатга ва мансабдор шахсларга ишончи сусайиши,жамиятда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий негизининг вужудга келишидир.Шундай экан,мамлакатимизда  маданиятини юксалтириш,фуқароларимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш,барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш борасидаги кенг қўламли ишларни бундан кейин ҳам муттасил амалга оширишимиз лозим.  2014- йил  14-  майда Ўзбекистон Республикаси жиноят  кодексининг  210 – модда  (  пора  олиш)  си,  211- модда ( пора  бериш)  си ,  212- модда ( пора  олиш  ва  беришда  воситачилик  қилиш)  сига  ўзгартиришлар  киритилиб, 2014- йил  23- июн  куни  хукукни  мухофаза  қилувчи  органлар ўртасида  ушбу  ўзгаришлар  буйича қўшма  кўрсатма  қабул  қилинган.  Юқоридагилардан келиб  чикиб  шуни  айтиш  мумкинки, коррупция  макон  ва  замон  танламайдиган,  давлат  бошқарувига  салбий таъсир кўрсатиб,  жамият  хаётини издан  чиқарадиган трансмиллий иллатдир.   Унга  карши курашиш  факат  давлатнинг  вазифаси  бўлиб  қолмай, ҳар  бир  фуқаронинг  ўз  мамлакати  ва халқи  олдидаги  бурчидир.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan