БАХТЛИ ҲАЁТ КУШАНДАСИ!

БАХТЛИ ҲАЁТ КУШАНДАСИ!

    Сўнгги ўн йилликлар давомида инсоният турли хил балои-офатлар,ўткир муаммолар гирдобига тушиб қолди.Ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлган ОИТС касаллиги ана шундай муаммолардан биридир.Афсуски,ушбу касаллик бизнинг республикамиз,жумладан вилоят ва шаҳримизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда ОИТС га қарши кураш давлат томонидан бошқарилади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23-сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танкислигини келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган бўлиб,ушбу муҳим ҳужжатда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан биргаликлда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб қўйилган. Қатъий режа асосида жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларига қарамай,ОИТС касаллигига чалинганларнинг 40 фоизини асосан ёшлар ва чет элларда ишлаб қайтган меҳнат мигрантлари ташкил қилмоқда. Энг ачинарлиси,белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтаётган никоҳланувчи ёшлар ўртасида  ҳам ОИВ инфекцияси аниқланмоқда.Бу ҳол,барчамизни бирдек ташвишлантирмай қўймаяпти,албатта.

 

 

 

Таъкидлаш керакки, жаҳондаги бир қатор давлатларда изланишлар олиб борилаётганига қарамай,ОИТС/ОИВ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.Шу боисдан ҳам, кассалик дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда.Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб,аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш,уларнинг аср муаммосига айланган касаллик ҳақидаги маълумотларини бойитиш,оилаларда маънавий поклик,умр йўлдошига нисбатан вафодорлик ва содиқлик туйғуларини шакллантириш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш талаб этилади.

Шуни ёдда тутиш керакки,ОИВ вируси инсон организмида узоқ йиллар давомида ривожланади ва унинг иммун тизимини ишдан чиқаради.ОИВ инфекцияси одамнинг қонида,уруғ суюқлигида,аёллар жинсий суюқлигида ва она сутида 5-10 йиллар давомида сақланиб қолади.ОИТС эса ОИВ вируси таъсирининг сўнгги босқичи бўлиб,бу даврда организм ҳар қандай касалликка қарши кураша олмай қолади ва охир-оқибат,ўлим билан тугайди.

ОИТС-бахтли ҳаёт кушандаси.Шундай экан,унга қарши жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси бир ёқадан бош чиқариб курашиш,соғлом турмуш тарзига доимо амал қилиб яшаши лозим.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan