Ҳарбийларнинг хизматда бўлиш ёши узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 18 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 476-сон Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси 2-қисмига қўшимча ва ўзгартишлар киритилган эди. 

Унга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёш чегаралари қуйидагича этиб белгиланди:

  • Шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар, сержантлар ва кичик офицерлар учун (лейтенант, катта лейтенант, капитан) — 45 ёш (эски таҳрирда кичик офицерлар учун 43 ёш этиб белгиланган эди);
  • Катта офицерлар учун (майор, подполковник) — 50 ёш (эски таҳрирда катта офицерлар учун 45 ёш этиб белгиланган эди), полковниклар учун — 55 ёш (эски таҳрирда полковниклар учун 50 ёш этиб белгиланган);
  • Генерал ҳарбий унвонидаги олий тоифали офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар учун — 60 ёш (эски таҳрирда генерал-майор, генерал-лейтенантлар учун – 55 ёш, генерал-полковниклар учун – 60 ёш этиб белгиланган).

Ушбу Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар 2018 йил 18 апрелдаги Қонун кучга кирган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилиши белгиланган эди. Бу хақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2018 йилнинг 19 октябрь кунидан бошлаб мазкур Қонун республикамизда амалда кучга кирди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan