Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда

Жорий йил октябрь ойининг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47,2 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланди ҳамда қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Миробод тумани, Миробод кўчаси, 27/9 – уйда ўтказилган профилактик тадбир жараёнида акциз маркаси мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 64 турдаги 772 дона, умумий қиймати 32 млн. 533 минг сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Ҳудди шунингдек, Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Дилшод Ғуломов (исми ва фамилияси ўзгартирилган) томонидан жами 25 турдаги 177 дона, умумий қиймати 3 млн. 329 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan