Иқтидорли талабаларга Давлат стипендиялари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2018/2019 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга олти хил Давлат стипендиялари тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

186 нафар иқтидорли талаба Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига сазовор бўлди:

– 55 нафари Навоий Давлат стипендияси;

– 56 нафари Беруний Давлат стипендияси;

– 9 нафари Улуғбек Давлат стипендияси;

– 9 нафари Ибн Сино Давлат стипендияси;

– 2 нафари Имом ал-Бухорий Давлат стипендияси;

– 55 нафари Ислом Каримов Давлат стипендияси.

Совриндор талабаларга 2018 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида Давлат стипендияси тайинланади.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan