Олимлар кўриш қобилиятини яхшилайдиган маҳсулотларни аниқлашди

Нитратга бой бўлган сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиш бу одам кўриш қобилиятини яхшилайди ва кўз касаликларини олдини олади. Бундай хулосага Уэстмид тиббиёт тадқиқот институти олимларининг гуруҳи келди.

Бу йўналишда тадқиқот 15 йил давомида ўтказилди. Унда Австралиянинг 49 ёшдан катта бўлган 2 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Ҳар куни савзавотлар, масалан, лавлаги, исмалоқ ёки яшил салатдан 100 дан 142 миллиграм нитратларини истеъмол қиладиган кишиларда 35 фоиз камроқ макудодистрофия касаллиги аниқланган.

Макулодистрофия – бу сариқ доғнинг парчаланиши, бунда кўз сечаткасини озиқлантирадиган томирлар нобуд бўлади. Бу касаллик ёши катталарда кўриш қобилиятнинг ёмонлашувига олиб келувчи сабабларда бири ҳисобланади.

Бундан аввал олимлар цитрус меваларни ҳафтада камида бир марта истеъмол қилиш кўз сечаткасини дегенарациядан ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan