Дунёдаги энг узун денгиз кўприги очилди

Хитой жанубида Гонконг, Макао ва Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳрини боғлайдиган, 55 километрлик дунёдаги энг узун денгиз кўприги расмий равишда очилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Хитой марказий телевидениеси хабар беришича, очилиш маросими ХХР раиси Си Цзиньпин, Гонконг маъмурияти раҳбари Керри Лам, ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хан Чжен, Гуандун провинцияси партияси қўмитаси котиби Ли Си ва тахминан 700 нафар меҳмон иштирокида Чжухай шаҳрида бўлиб ўтди.

Гонгконг ва Гуандун провинциясини кўприк билан боғлаш ғояси 1980 йиллар охирида пайдо бўлган, аммо йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида эҳтимолий лойиҳалардан бири бўлиб қолди. 2003 йилда Хитой марказий ҳукумати лойиҳани олдиндан ҳисоблаш ва ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берди.

Кўприк қурилиши 2009 йил декабрь ойида бошланди. У 2016 йилда тугалланган бўлиши керак эди, бироқ кўплаб омиллар, жумладан, коррупция, бюджетни қайта кўриб чиқиш, йўл-транспорт ҳодисалари, бахтсиз ҳодисалар ва ноқулай об-ҳаво шароитлари бунга тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, 24 октябрь куни Гонгконг, Макао ва Чжухай аҳолиси янги транспорт йўлининг афзалликларига баҳо беришлари мумкин бўлади, у Гонгконгдан Чжухайгача масофани уч соатдан 30 дақиқагача қисқартиради.

Лойиҳа муҳандислари мураккаб тузилмани яратишди, у умумий узунлиги 22,9 километр бўлган сув устидаги кўприкнинг бир неча қисми, 6,7 километрлик сув ости туннели, бир неча сунъий ороллар, шунингдек, махсус чегара назорат-ўтказиш пунктларидан иборат.

Пўлат кўприкнинг оғирлиги 400 минг тоннани ташкил этади. У 120 йилгача хизмат кўрсатиши керак ва соатига 300 километрдан кўпроқ шамол тезлигига эга жуда кучли тўфон ҳамда 8 магнитудали зилзилага бардош беради.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan