«Эл-Класико» 11 йил ичида илк марта Месси ва Роналдусиз ўтади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 28 октябрь куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши учрашувда майдонга тушмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Барселона»нинг расмий сайтида эълон қилинган.

Аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг 9-турида «Севилья»га қарши ўйинда қўлидан жароҳат олганди. Клуб шифокорлари Мессининг ўнг қўлининг тирсак қисми синганини тасдиқлашган. Энди футболчи 3 ҳафтагача майдонга қайта олмайди.

Эндиликда, Месси «Барселона»нинг камида 6 ўйинини ўтказиб юборади, жумладан «Реал»га қарши «Эл-Класико» ўйинини ҳам. ЕЧЛда эса «Интер» билан бўладиган 3-4 тур баҳсларда ҳам (24 октябрь ва 6 ноябрда) Месси бўлмайди.

Шу тариқа, «Барселона» ва «Реал» ўйини кейинги 11 йил ичида илк марта Лионель Месси ва Криштиану Роналдусиз ўтказилади. Португалиялик футболчи 2018 йил ёзида Туриннинг «Ювентус» клуби сафига ўтиб кетганди.

Маълумот учун, Месси «Эл-класико»лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги тўқнашувларда жами 18та гол урган.

«Эл-класико» баҳси охирги марта бу икки футболчисиз кечиши охирги марта 2007 йилнинг 23 декабрида кузатилган. Ўшанда мадридликлар «Камп Ноу»да каталонияликларни 1:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan