Путин жиддий санкциялар жорий қилишга буйруқ берди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Украинага нисбатан махсус иқтисодий чоралар қўллашни назарда тутувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

Фармонда айнан қандай чоралар ҳақида гап бораётгани айтилмаган. Бу масалани Ҳукумат кўриб чиқиши керак бўлади. Ҳужжатда, шунингдек, тақиқлар жорий қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузиш белгиланган.

Фармон бугун, 22 октябрь куни кучга кирган. Фармон Украина Россия фуқароларига қўйилган тақиқлов чораларидан воз кечган тақдирда бекор қилиниши белгиланган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan