ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, СПОРТ, ЁШЛАР ВА ТУРИЗМ УНВЕРСИТЕТИНИНГ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қишки спорт турлари бўйича тренерлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга оид келишувга эришилган. Хусусан, мамлакатда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилади. Шунингдек, ўзбек спортчи ва тренерларига университетнинг Россиядаги қишки спорт турларига ихтисослашган базаларда шуғулланиш имконияти яратилади.

Учрашув якунида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan