Ҳиндистонда автобуснинг дарёга қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида автобуснинг кўприкдан дарёга қулаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, яна 20 киши турли даражада тан жароҳати олди.

«РИА Новости» хабарига кўра, авария Гуваҳати ва Макалмуа аҳоли пунктлари яқинида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлнинг мураккаб қисмида бошқарувни эплай олмаган ва оқибатда автобус тўсиқни бузиб ўтиб, кўприкдан қулаган.

Қайд этишларича, автобус давлат транспорт корпорациясига тегишли. Ҳозирги вақтда жабрланувчилар касалхоналарга ётқизилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan