UZCARD POS-терминалларни назорат қилиш бўйича янги платформани жорий этади

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) POS-терминалларни бошқариш ва мониторинг қилиш учун техник ишланмалар ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган «ASHBURN International» компанияси ўртасида узоқ муддатли қўшма битим имзоланди.
Камида 10 йил амал қиладиган мазкур битим доирасида «ASHBURN International» компанияси мамлакатимизга ушбу компания томонидан маҳаллий бозор учун мўлжалланган TransLink.iQ. махсус дастурий таъминотини тақдим этади. Турли ишлаб чиқарувчилар POS-терминалларининг бир-бирига мос келиши, бизнес харажатларни оптималлаштириш, дастурий таъминотни янгилаш, реал вақт режимида мониторинг қилиш, POS-терминаллар тармоғини масофавий бошқариш имкониятларининг мавжудлиги янги платформанинг афзалликларидан ҳисобланади. TransLink.iQ. платформаси криптографик калитларни бошқаришни автоматлаштириш, эквайринг тармоқларида юз бериши мумкин бўлган узилишларни қайд этиш ва уларга жавоб қайтариш имконини беради. Платформа халқаро тўлов тизимлари, юқори даражали хавфсизлик стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шу боис карта эгалари шахсий маълумотларининг ишончли ҳимоясини кафолатлайди. Ягона умумреспублика процессинг маркази бир неча йил давомида ҳар йили TransLink.iQ. платформасига Ўзбекистон бўйича 50 мингдан ортиқ POS-терминаллар улашни режалаштирмоқда.
Шунингдек, битим доирасида янги тўлов терминаллари ва Ягона умумреспублика процессинг марказининг мамлакатимиздаги 28 банкларига тегишли бўлган POS-терминаллар учун 250 мингдан ортиқ лицензия сотиш кўзда тутилган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan