«Барселона»да Луис Суаресни қандай қилиб алмаштириш мумкин?

Каталонияликлар Суаресни 2014-йилда «Ливерпуль»дан нақ 65 миллион фунт эвазига олиб келганди. Клуб у билан барча совринларга эга чиқди. Уругвайлик ҳужумчи «Барса» учун 209 ўйинда 155 гол уришга эришди. 2015-16-йилда эса дунёнинг энг яхши ҳужумчисига айланди. Ажойиб даврни бошидан ўтказди.

Аммо 31 ёшли ҳужумчи жисмоний пасайишга учрамоқда. Суарес ҳамон ажойиб ўйин кўрсата олиши мумкин, аммо «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркиб ҳужумчиси сифатида ўйнашда давом этиши учун ўша юқори спорт формасига қайтиши талаб этилади. Ўзгариш қилиш керак, аммо ким унинг ўрнини тўлдириши мумкин? Қуйида Суареснинг йўқлигини билдирмайдиган бир қатор истеъдод эгаларини таҳлил қилиб кўрамиз.

Орзу: Килиан Мбаппе

Агарда бирорта топ клубнинг ҳужумчисини имзолаш керак бўлса Килиан Мбаппедан яхшироқ вариант йўқ. Ёш француз ҳужумчиси ҳали 20 га тўлиб улгурмаган бўлсада, мунтазам равишда янгидан-янги рекордларни ўрнатиб келмоқда. Масалан у шу йил ёзида Пеле давридан бери биринчи марта гол урган ўсмирга айланди. Пеле-я!

Мбаппе «Барселона»га жуда яхши мослашиб кетиши мумкин. Тўғри у Суаресдек баланд бўйли эмас. Бу ҳимоячилар билан курашда билиниши мумкин. Аммо ундаги тезлик, реакция ва талантга Самюель Этоо ва Тьерри Анрилар ҳам ҳавас билан қараётган бўлса ажабмас. У Лео Месси ёнида клубда катта ютуқларга эришиши аниқ.

Мбаппе ва Месси ҳамкорлиги анча самарали чиқиши тайин. Франциялик ҳужумчи Мессининг беназир узатмаларини голга айлантиришда адашмаса керак. Мессининг узатмаларини Мбаппедек тезкор футболчигина 100 % самарали якунлаши мумкин.

Боз устига Мбаппенинг энг яқин дўсти ва ватандоши Усмон Дембеле аллақачон «Барса»да ўйнайди ва бу икковлон майдонда биргаликда афсунлар кўрсатиши мумкин. Бу иккаласининг Мессининг икки томонида тасаввур қилаяпсизми? Каталонияликлар у «Монако»ни «ПСЖ»га алмаштирмасдан олдин қизиқиш билдирган эди. Аммо пойтахт клуби хўжайинлари ҳеч қандай нархга уни сотмасликлари туфайли ушбу трансфер орзулигича қолиб кетса керак.

Ҳақиқат: Кшиштоф Пёнтек

Ҳақиқатга яқинроқ трансферлар ҳақида гап кетганда, доим ўртамиёна клубларда ҳали унча танилмаган ҳужумлардан қидириш керак. «Барселона» ҳам худди шундай қилмоқда. Клуб «Женоа»нинг поляк ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтекни кузатиб бормоқда.

Яқиндагина термада халқаро фаолиятини бошлаган ҳужумчи янги мавсумда А Сериянинг янги кашфиёти бўлиши мумкин. У атиги тўққиз учрашув ўтказганига қарамай рақиблар дарвозасига нақ 13 та голни жойлаб бўлди.

Пёнте Роберт Левандовскидек бўлмаса баланд говдали футболчи. Бу дегани унда техника йўқ дегани эмас. Унинг ажойиб маҳорати ҳақиқий спортча услубда. Ҳаводаги курашларда-ку ундан ўтадигани йўқ. Катта эҳтимол билан айтиш жоизки унинг ҳозирги голлари самарадорлиги вақтинчалик, аммо у бу билан юқори самарадорликни кўрсата олиши мумкинлиги қобилятини кўз-кўз қилиб қўйди.

Унинг Каталонияга келиши клубда янги даврни очиб бериши мумкин. Пёнтекнинг ҳужумкорлик салоҳияти секинлашиб қолган схемани яна тезлаштириб юбориши мумкин. Бекорга клуб унинг ўйинини кузатиш учун скаутларини жўнатгани йўқ. Боз устига унинг нархи ақлбовар қилмас даражада бўлмайди. Дарҳақиқат, амалга ошиши мумкин бўлган трансфер.

Джокер: Неймар

Неймар «Барселона»га қайтишни истайди! Энг камида ОАВ га ишонадиган бўлсак, шундай. Афтидан бразилиялик ҳужумчи Парижда бахтли эмас. Каталонияда «Месси соя»сида қолиб кетган футболчи қайтишни жуда-жуда истамоқда экан.

«Барселона» афсонавий МСН нинг бир вакилини бошқаси билан алмаштириши мумкинми? Йўқ, бунинг иложи йўқ. Неймар клубга қайтсаям марказдан ўрин олмасилиги аниқ. Чунки у анъанавий марказий ҳужумчи эмас. У яна чап қанотдан ўрин эгаллаши мумкин. Лео эса марказда «алдамчи тўққизлик» вазифасини ижро этиши мумкин. Ҳудди тўрт йил буни моҳирона ижро этганидек.

Тўғри, «ПСЖ» Неймар учун ақл бовар қилмас пул – 222 миллион евро сарфлаган. Агарда у «Барса»га қайтишни истаса, француз клуби сарфлаган пулларини тўлиқ қайтариб олишни истайди. Камига у тўққизлик вазифасини бажара олмаслиги туфайли Суарес учун муносиб ўринбосар бўла олмайди. «Барселона» мухлислари ҳам унинг қайтишини истамаётгани аниқ. Шу факторлар сабабли ушбу трансфер фақатгина джокер сифатида бўлиши мумкин.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan