Шерали Жўраев Америкада концерт тақдим этади

Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда халқ ҳофизининг ўғли Шоҳжаҳон Жўраев инстаграм’даги саҳифасида маълум қилди.

Концерт дастури 13-14 октябрь кунлари «Master Theater» санъат саройида бўлиб ўтади.

Шерали Жўраевга унинг иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Америка Қўшма Штатларига 25 йилдан олдин борганини алоҳида таъкидлаган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan