Бугун дунёдаги энг узун парвоз йўлга қўйилади

Бугун бундан 5 йил аввал қимматлиги учун тўхтатилган Сингапур – Нью-Йорк авиарейси яна қайта йўлга қўйилди. Бу йўналишдаги парвоз 18 соату 25 дақиқа вақт олади, дея хабар беради «Hurriyet.com» сайти.

Дунёдаги энг узун парвоз давомида самолёт 16 700 км. йўл босади. Сафар ҳаражатлари қимматлиги боис «бизнес класс» учун чипталар сотилмайди. Бундан аввал энг узун парвоз «Ameriсan United Airlines»га тегишли эди: Ҳьюстон – Сидней сафари 17 соату 20 дақиқа вақт олади.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan