ЭКСТРЕМИЗМ: ҲУКМРОНЛИК, ЗЎРАВОНЛИК буни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди

Эътиқод масаласи. Бу доим эътибор марказида бўлиб келган ва айниқса, сўнгги пайтларда долзарблашиб бораётган масала. Нима билан долзарб? Долзарблиги шундаки, бугун динни ниқоб қилиб, ҳукмронлик ва зўравонликка интилаётганлар бор. Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг моҳияти ӯзгалар устидан ҳукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тартибга қарши зӯравонлик, даҳшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ӯзларининг ғаразли мақсадларига эришишдан иборат эканлиги яна бир бор эслатиб ўтмоқ жоиз.

Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон ҳамжамияти, тараққиёт тарафдорлари бӯлган кучлар томонидан қораланмоқда. Бугунги кунда инсоният тақдирига, унинг тараққиётига, равнақига таҳдид солаётган халқаро терроризмга қарши кураш олиб бориш лозим. Чунки терроризм ва экстремизм кӯринишлари бир минтақа ёки бир миллатгагина хавф солмай, унинг хавфи дунё бӯйлаб тарқалиб бормоқда.

 

ТАРИХИГА НАЗАР

Илмий манбаларда терроризмнинг тарихи ва моҳияти чуқур ӯрганилиб, унинг юзага келиш сабаблари таҳлил қилинаяпти. Аслида, терроризм том маънода жаҳолатдир. Бузғунчи ғояларга асосланган халқаро терроризм ва унинг ҳар қандай кӯриниши кишилик жамиятининг ӯтмишида ҳам, бугунида ҳам бутун-бутун халқлар бошига оғир кулфатлар ёғдирган ва ёғдирмоқда. Ҳар йили унинг тажовузидан 100 мингдан ортиқ бегуноҳ кишилар қурбон бӯлмоқда. Жамият ривожланишини ортга суриб, ижтимоий ҳаётни издан чиқаришга ҳаракат қилаяпти. Айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий таҳдид солиб, мудҳиш оқибатлар келтириб чиқармоқда. Дунё бӯйича қурол савдосининг ортиб бориши ва тарқалиши ҳам экстремизм ва терроризмнинг жаҳон миқёсида кенг кӯламда авж олишига сабаб бӯлмоқда. Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг Лондонда тақдим этилган маърузаларига кӯра, жаҳон миқёсида йилига ӯртача 50 миллиард доллардан зиёд миқдорда қурол-аслаҳа сотилар экан. Бунда, албатта, АҚШ етакчи бӯлиб, экспортнинг деярли 50 фоизи шу мамлакат ҳиссасига тӯғри келар экан. Бу соҳада иккинчи ӯринни Буюк Британия, учинчи ӯринни Франция, тӯртинчи ӯринни Россия эгаллаб турибди.

 

“ҚЎРҚИНЧ ИНСТИНКТИ” ВА УНГА ҚАРШИ

Терроризмнинг амал қилган тамойили аҳоли ӯртасида вақти-вақти билан “қӯрқинч инстинкти”ни юзага келтириш ва шу асосда ӯзининг ғаразли мақсадларига эришишдир.

Терроризм кӯринишларининг ер курраси хавфсизлиги ва тинчлигига ниҳоятда катта хавф-хатари бор. Ҳозирги замон хатарлари, Ӯрта Шарқдаги вазият, хусусан, қӯшни Афғонистондаги вазият бизни хавфсизликни таъминлаш масаласига биринчи даражали эътибор қаратишга ундайди.

Хусусан, Афғонистон ҳудудида сафига Мустақил Давлатлар ҳамдӯстлигига аъзо мамлакатларнинг айрим фуқаролари қӯшилган «Ислом давлати» террористларининг пайдо бӯлиши вазиятни янада нотинч қилиб, қӯшни давлатларни ташвишга солмоқда». Мана шу нуқтаи-назардан ҳушёрликни қӯлдан бермасдан, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашмоқ даркор.

Терроризмга қарши кураш йӯлларидан яна бири ёшларни уларнинг фириб-алдовларидан сақлаш, уларни ватанпарварлик ва ватанга эгаликдан фахрланиш туйғуси билан тарбиялашдир. Тарихнинг гувоҳлик беришича, кӯпчилик томонидан бирдамликда амалга оширилган тадбир, шубҳасиз, ҳақ ишдир ва табиийки, ҳар қандай қийинчилик ва тӯсиқларни енгиб ӯтиб, пировард натижада, албатта, зафар билан якунланади.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бӯлган экстремистик ва террористик ғояларнинг жамиятимизга кириб келишини бартараф этувчи қудратли воситалардан бири бу инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик, бунёдкорлик ва шунингдек, миллий ва диний қадриятларни улуғлашдир.

 

БУНДАЙ БИР НЕЧА АСР АВВАЛ…

Террорчилар-сиёсий ҳокимиятга қонуний йӯллар билан эриша олмагач, бири хонадондан, бошқаси эса панадан туриб, дунёни бошқаришни орзу қилган ва бир лаҳза бӯлса-да ушбу жирканч орзуни рӯёбга чиқариш учун ҳеч қандай қабоҳатдан тоймайдиган нобакорлардир. Мозийни қайта тиклашга қаратилган иддаолар, бу кечагина пайдо бӯлган янгилик эмас. Агар тарихимизни синчиклаб ӯрганадиган бӯлсак, гарчи шаклан бошқачароқ кӯринишда бӯлса-да, лекин мазмунан айнан шундай иддаолар олдин ҳам бӯлганлигининг гувоҳи бӯламиз. Яна шунга амин бӯламизки, соғлом идрок, ҳақиқат бундай сохта иддаолар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Улуғ бобокалонимиз Абу Мансур Мотурудийнинг илмий мероси бунга яққол мисол бӯла олади. Унинг “Китоб ат-тавҳид” номли асарида айрим кишиларнинг ясама ва бидъат таълимотларга эришиши сабаблари ҳамда соғлом диний қарашларга эга бӯлиш учун билимнинг қандай йӯлларидан бориш лозим, деган саволларга жавоб берилади. Мотурудийнинг қатъий фикрича, маълум диний йӯналишларининг ҳақиқий ёки ясамалигини кӯрсатувчи ишончли далиллар, шубҳасиз, мавжуд.

Кӯр-кӯрона тақлиддан халос бӯла олган инсонгина диний эътиқодни белгиловчи мезонларни топа билишга қодир.

Мотурудийнинг янги оқимларга муносабати унинг илоҳиёт масалаларида қай даражада эҳтиёткорлик ва ишнинг кӯзини билган ҳолда ҳаракат қилганини кӯрсатади. Узоқ даврлар Мовароуннаҳрда одат бӯлган ва кенг тарқалган мунозаралар ҳамда мухолифликнинг бошқа усуллари алломани қаноатлантирмаган. Мотурудий янги даврга мос ва ӯзига хос йӯл излаган. Бу йӯл эса уни исломий оқимлар ва фирқалар билан бир қаторда, собийлар, монийлар, марғинонийлар ва бошқа фирқалар олға сурган иддаоларнинг асоссиз эканлигини фош этишга имкон берган. Шунингдек, Мотурудий фақатгина исломни ҳимоя қилиш билан чекланмаган, балки, айни пайтда, ислом ичидаги ботил оқим ва фирқаларнинг ҳақиқий моҳиятини ҳам очиб берган. Айниқса, ҳарурийлар, рофизийлар, қадарийлар, жабарийлар, жаҳмийлар, муржиъийлар, хорижийлар, мӯътазилийлар, карромийлар ва исломийлар каби исломий оқимларнинг у ёки бу масалага ёндашувидаги заифлигини ишончли далиллар билан исботлаб берган.

 

ТУГАНМАС КУЧ-ҚУДРАТ МАНБАИ

Миллий-диний қадриятларимиз халқимизни, айниқса, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, аждодларга садоқат, зӯравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи битмас-туганмас куч-қудрат манбаидир. Улар нафақат мафкуравий бӯшлиқнинг юзага келишига, балки минг йиллардан бери ҳалол меҳнати ва оламшумул кашфиётлари ила жаҳон тамаддунига салмоқли ҳисса қӯшиб келаётган халқимизнинг менталитетига тамомила зид бӯлган террорчилик ғояларининг кириб келишига қарши қаратилган мустаҳкам қалқондир. Миллий ва диний қадриятларнинг тарғиботи, шубҳасиз, омма онгида ҳар қандай ғоянинг сарасини сарага, пучини пучга чиқарувчи, айниқса, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши мустаҳкам ироданинг шаклланишига хизмат қилади. Бу борада бепарволик ва лоқайдликка йӯл қӯйган жамиятнинг келажагига путур етади.

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

Мана шу фикрлардан келиб чиқиб, инсоният душмани бӯлган терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб бориш, аҳолини шу гуруҳлар таъсиридан асраш, кишилар онгини илғор фикрлар билан бойитиш, ҳар дақиқа ва сонияда ҳушёрликни қӯлдан бермаслик каби амаллар бу номатлуб кӯринишларнинг илдизини қуритади.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan