Украинада ўқ-дори омборларини қўриқлаш кучайтирилди

 

Украина Мудофаа вазирлиги Чернигов областида жойлашган ўқ-дорилар омборида содир бўлган ёнғиндан кейин мамлакат арсеналларини қўриқлаш ишлари кучайтирилиши ҳақида хабар берди, деб маълум қилмоқда РИА Новости.

«Бош штаб бошлиғи – Украина қуролли кучлари бош қўмондони, Украина армияси генерали Виктор Муженконинг буйруғи билан Украинанинг бутун ҳудудида жойлашган ўқ-дориларни сақлаш учун омборлари ва арсеналларининг хавфсизлиги ҳамда қўриқлаш ишлари кучайтирилди», – дея хабар қилишган вазирликдан.

Шунингдек, вазирликдан таъкидлашларича, яқин вақт ичида яна учта ўт ўчириш танки воқеа жойида ишлаётган муҳандислик ва ёнғин техникасига келиб қўшилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина вазири Россияни ҳарбий омбордаги портлашларда айблаганди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan