Поезд релсдан чиқиб кетди

Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳат олган, қурбонлар 7 нафар, деб хабарберади NDTV телеканали.

Теканал маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса бугун эрталаб Уттар-Прадеш штатининг Рай-Барели шаҳрида содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар шифохонага етказилган. Вақт ўтган сайин курбонлар сони ошиб бориши мумкин.

Малда шаҳарчасидан (Жанубий Бенгалия) мамлакат пойтахти Нью-Деҳлига йўл олган поезднинг релсдан чиқиб кетиши сабаблари номаълум. Бу бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan