Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳужжат мамлакатда бўладиган сайлов тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини жорий қилиш каби мақсадларда қабул қилинди, дейилади хабарда.

Қарорга кўра:

Марказий сайлов комиссияси — мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудларда тизимнинг самарали ишлашини таъминлашга ягона технологик ёндашувни таъминлайди;

«Давергеодезкадастр» қўмитаси эса кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, 2019 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда — уйма-уй юриб айланиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда, бу — доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради. Жараёнга сектор раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Қарор матни билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan