Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидагиҲукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, ҳудудлар, бинолар ва иншоотларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан (шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари ва бошқа) ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари ўрнатилади.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан вақтинчалик савдо дўконлари, шу жумладан, кўчма шохобчаларга (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончаларига) туташ ҳудудларда – 5 метр радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган кўчма чиқинди қутиларининг ўртанилиши белгиланган.

Фаолият юритаётган чиқинди тўплаш шохобчаларини бузиш ишлари уларнинг ўрнига янгилари қурилгандан сўнг амалга оширилади.

Шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаганмасофада жойлаштирилади.

Ҳудудларнинг дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) билан бир суткадан ортиқ ифлослантирилишига йўл қўйилмайди.

Қарорга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун тўрт турдаги контейнерлар ўрнатилади:

  • қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – кўк ранг;
  • органик қаттиқ маиший чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар) учун – жигарранг;
  • қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – кулранг;
  • хавфли маиший чиқиндилар учун – тўқ сариқ ранг.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan