Валерия ўзбек фильми учун саундтрек куйлади

Россиялик хонанда Валерия Мухлиса Азизованинг «Scorpion» фильми учун саундтрек ижро этди.

«Россия халқ артисти Валерия «Scorpion» фильмига саундтрек куйлади ва унга клип суратга олди. Мен Валерия билан ишлаганимдан жуда ҳам мамнунман», – деб ёзган фильм режиссёри Мухлиса Азизова ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.

«Scorpion» фильми гала-премьераси шу йил Тошкентда ўтказиладиган PROlogue халқаро кинофестивали очилиш маросимида бўлиши режалаштирилган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan