Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: эримга машҳурлигим ёқади…

Қозоғистоннинг жанубидан бўлган етмиш яшар аёл мана 35 йилдирки, соқол билан яшайди ва юзига бирон марта тиғ текизмаган, деб ёзмоқда Sputnik.

Танишлари ҳурмат билан «Мухтабар опа», деб чақирадиган бу аёл кўп фарзандли оилада таваллуд топган. Унинг сўзларига кўра, аёл юзидаги мўйлар аллақандай ғайритабиий ҳолат эмас – соқол унинг онасида, бувисида ва ҳатто туғишган опасида ҳам бўлган.

70-летняя женщина ни разу не поднесла к бороде лезвие бритвы

«Соқол 34-35 ёшимда ўсишни бошлаган. Бу вақтга келиб, турмушга чиққан эдим, ўғлим ва қизим бор эди», — дейди Мухтабар. — «Турмуш ўртоғим мен билан хамиша фахрланган. Бундай аёл ҳеч кимда йўқ, дея айтарди доим».

«Менда соқол пайдо бўлгач, у бунга ғалати бир нарсага қарагандек қарагани йўқ. Аксинча, уни парваришлар кераклигини, ахир бу Аллоҳ неъмати эканлигини айтарди. Эрим қўллаб-қувватлар экан, нимадан қўрқаман? У ҳатто хотини машҳур бўлиб кетганидан қувонди ҳам», – деб қўшимча қилади Мухтабар.

Борода на лице Мухтабар Тораевой начала расти 35 лет назад

Мухтабар Тораева мана 35 йилдирки соқолли аёл ҳисобланади. Ушбу йиллар давомида у бирон маротаба юзига тиғ теккизмаган: рамазон рўзасидаги ифторликларнинг бирида бир кексароқ аёл унинг ёнига келиб, соқолни ҳеч қачон қириш керак эмаслигини уқдирган.

«У менга агар қиртишласам, касал бўлиб қолишимни айтди. У менга сен бошқачасан, деб айтди. Авлодимизда одамларни даволаш хусусиятига эга одамлар бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, бобомнинг отаси таниқли мўлла бўлган ва одамларни даволаган», – деб эсга олади Мухтабар.

Внуки и правнуки очень любят играться с бабушкиной бородой

Аёлнинг айтишича, у қизиқсинаб боқадиган қарашлар ва саволларга ўрганиб кетган.

«Қудамдан кунларнинг бирида, кечалари эркакка айланмаслигим ҳақида сўрашган. Биз ўшанда мириқиб кулганмиз. Ҳа, шунақа воқеалар ҳам бўлиб туради, айниқса, одам гавжум жойларга борсам», – деб эсга олади Мухтабар.

Мухтабар сказала, что гордится своей бородой, которая сделала ее знаменитой

Ўз она қишлоғида соқолли аёлга ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Мухтабарни баъзан қозоқ миллий урф-одатларини бажаришга таклиф этишади. Аёлдан оқ фотиҳа истаб келадиганлар ҳам жуда кўп.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan