Роналду «Ювентус»га ўтиш учун қайси жамоалар таклифини рад этганди?

Доимо, Европанинг кўплаб гранд клублари жорий ёзги трансферлар даврида бир қатор маҳоратли футболчиларни ўз жамоаларига қўшиб олишни исташади. Шу қаторий бу йил ҳам кўплаб жамоалар португалиялик Криштиану Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилишди.
Футбол юлдузи 33 ёшли Роналдуни «Милан», ПСЖ ҳамда «Манчестер Юнайтед» клублари жорий йилда ўз сафига қўшиб олишга харакат қилишган. Бироқ, Роналду ушбу таклифларни рад этган ва якунда “Ювентус”га ўтишга қарор қилган.
Маълумотларга қараганда Роналду “кекса синьора” жамоаси билан чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни режалаштирган ва мазкур совринни қўлга киритиш учун “Ювентус” энг қулайи бўлган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan