Австралиялик вазир БМТда 5 тилда нутқ сўзлади

Австралия Ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида ўз нутқини арабча бошлаб, французча, испанча, ибронийча ва инглизча – жами 5 тилда нутқ сўзлади.

Яқин Шарқ мамлакатлари харитаси бугун нефт конларига қараб белгиланаётганига урғу берган Карин Кнайсл Яқин Шарқда уруш очилгани, айниқса, Сурияда вазиятнинг таранглашишига ҳам нефт конлари сабаб бўлганини билдирди.

«Миллионлаб фуқаролар орасида беш давлат ҳарбийлари ва минглаб террорчилар бор бўлган Суриядаги урушни фақат тинч йўл билан ҳал этиш мумкин», – деган вазир Карин Кнайсл ибронийча тилда.

Беш тилда нутқ қилган вазир иқлим ўзгариши, гендер тенглиги ва Эрон ядровий битими каби мавзуларга тўхталган.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan