Гиггз: «Ливерпуль»нинг формаси мени қўрқитмоқда, лекин…

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз «Ливерпуль» футболчиларининг жисмоний ҳолатидан ҳайратда эканлигини тан олди ва қолган клубларнинг имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

Янги мавсумнинг 6 туридан кейин мерсисайдликлар Премьер-лигада якка пешқадам бўлиб олишган ва биронта ҳам очко йўқотишмади.

«Ливерпуль» баъзи ўйинларда ёмон ўйнамаяпти, лекин барибир натижани тортиб олмоқда ва бу жуда қўрқинчли. Агарда бу уларнинг қўлидан келаётган экан, бу чемпионлик формаси эканлигини кўрсатади. Улар ҳар ўйинда 3-4 тадан гол уришдан ташқари, натижа кўрсатишни ҳам эплашмоқда.

Катта эҳтимолга кўра совринни «Манчестер Сити» ёки «Ливерпуль» қўлга киритади, бироқ «Челси»ни ҳам менсимаш яхши эмас. Чунки улар ҳам яхши ўйнашмоқда. Улар чемпион бўлган икки йил ортга назар солинг, улар чемпион бўлган таркибни сақлаб қолишган ва бу иш қандай қилинишини билишади. «Ливерпуль» да эса бундай футболчилар йўқ, лекин қачондир бошлаш керакку.

«Манчестер Сити»га келадиган бўлсак, мен уларни «Лион»га қарши ўйинда кўрдим ва камчилик бордай кўринди. Бироқ кейин улар ўзига келишиб «Кардифф»га қарши ўйинда шубҳаларни олиб ташлашди.

Барибир нима бўлганда ҳам мен «Манчестер Сити» чемпион бўлса керак деган фикрдаман, чунки Пеп Гвардиола кўпинча ютиб келган ва чемпион бўлган таркибни ҳам сақлаб қолди», – дейди Гиггз.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan