ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИДА ЯНГИЛИКЛАР БОР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрда «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ёшгадоир, ногиронлик бўйичанафақа, боқувчисинийўқотганлик пенсияси ванафақаси (ҳар бирбоқимандага), болалигидан ногиронбўлган 16 ёшдан катташахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдори (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдориниошириш тўғрисида»ги фармонига асосан 2018 йил 15 июлдан энгкам ёшга доир пенсия 360460 сўм)дан кам пенсия ва нафақабўйича ҳар бир олувчига республикада белгиланган энг кам ойликиш ҳақи (184300 сўм)нинг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пулкомпенсацияси тўланиши жорий этилади.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда пенсия жамғармаси вилоятбош­қармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгилангантартибда ишлар олиб борилмоқда ва октябрь ойида ушбукомпенсация пуллари пенсионерларимизга тоифалар бўйича тўлабберилади.

2018 йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2019 йил 1 январдан  бошлаб умумтаълим муассасалариходимлари бўлган       пенсионерларга, уларнинг ушбу муассасалардагифаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия пулларитўлиқ миқдорда тўланиши белгилаб қўйилди.

 

Б.Назаров, “www.teleradio.uz

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan